Мужоҳид : Аз-Завоҳирийнинг ўлдирилиши Толибонни расман тан олиш жараёнини тезлаштириши керак
(last modified Sat, 13 Aug 2022 06:08:35 GMT )
август 13, 2022 11:08 Asia/Tashkent
  • Мужоҳид: Аз-Завоҳирийнинг ўлдирилиши Толибонни расман тан олиш жараёнини тезлаштириши керак
    Мужоҳид: Аз-Завоҳирийнинг ўлдирилиши Толибонни расман тан олиш жараёнини тезлаштириши керак

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби "Ал-Қоида" террорчилик етакчисининг Кобулда ўлдирилиши Толибон ҳукуматини расман тан олиш жараёнини тезлаштириши кераклигини айтди.

Эрон телерадиокомпагниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Толибон муваққат ҳукумат матбуот котиби, Забеҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистоннинг ҳукмрон органи расмийларидан ҳеч бири, " Ал-Қоида" етакчиси Айман Аз-Завоҳирийнинг Кобулда бўлганида хабари йўқлигини иддао қилиб, Аз-Завоҳирийнинг ўлдирилиши  Толибон ҳукуматини тан олиш жараёнини тезлаштириши керак, шунда Толибон масъулиятли ҳукумат сифатида дунёда олдида жавоб бера олади деб қўшимча қилди.

Толибон ҳукумати, матбуот котиби АҚШнинг Кобулдаги ҳаво ҳужумида Айман Аз-Завоҳирийнинг ўлими юзасидан тергов қўмитаси тузилганини маълум қилиб, Афғонистондан дунёга ҳеч қандай таҳдид йўқ ва дунё давлатлари бу гуруҳ фаолиятии хусусида маълумотга эга бўлса, Толибонга етказилишлари керак токи зарур чоралар кўрилсин деб аниқлиқ киритди.

Бошқа хабарга кўра, Афғонистон Марказий банк олий кенгаши аъзоси Шоҳ Меҳробий кеча АҚШ томонидан бу мамлакат банк тизимига киритилган санкциялар Афғонистондаги ҳозирги иқтисодий  инқирозининг асосий сабаб эканлигини таъкидлади ва бу санкцияларни бекор қилиш ва Афғонистоннинг АҚШдаги активларини озод қилишга урғу берди.