Бишкекда МДҲга аъзо давлатлар ИИВ экспертлари йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Sat, 13 Aug 2022 07:40:23 GMT )
август 13, 2022 12:40 Asia/Tashkent
  • Бишкекда МДҲга аъзо давлатлар ИИВ экспертлари йиғилиши бўлиб ўтди
    Бишкекда МДҲга аъзо давлатлар ИИВ экспертлари йиғилиши бўлиб ўтди

МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирликлари экспертлари йиғилишида вазирлар кенгаши йиғилишини ўтказиш учун зарур тайёргарлик кўрилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, йиғилиш иш иштирокчилари  2022-йил 7-9-сенбярь кунлари Чўлпон ота шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги вазирлар кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларни муҳокама қилдилар ва фикр алмашдилар.

Йиғилишда Озарбойжон республикаси, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вазирликлари полицияси вакиллари ҳамда уюшган жиноячиликка қарши курашни мувофиқлаштириш бошқармаси вакиллари қатнашди.

Қирғизистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Одилбек Бибосонов ўз нутқида бўлажак қўшни давлатлар ИИВ вакилларининг учрашувида  Covid-19 пандемияси бошланганидан  бери илк марта ўтказилиш мўлжалланмоқда ва бу учрашувлар тинчлик ўрнатишда катта рол ўйнамоқда деб қўшимча қилди.

У ўз сўзларида глобаллашув фонида биз умумий муаммолар ва замонавий таҳдидларга қарши туришимиз керак  ва бу борада ИИВ вазирлари йиғилиши давр талабига мос бўлиб, минтақамизда барқарорлик ва осойишталикни сақлаш мақсадида келгусида янада кучайтирилиши ва ривожаниши лозим деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ