Тожикистон Casa-1000 лойиҳасини мукамаллаштириш қарорига келди
Casa-1000 лойиҳасининг Тожикистон бўлими раиси Душанбе давлатини бу лойиҳани жорий йил охиригача якунлаш ниятида эканлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Casa 1000 лойиҳасининг Тожикистон бўлими раиси Файзали Самиев Душанбе давлатини бу лойиҳани жорий йил охиригача якунлаш ниятида бўлганини хабар қилди.
2022-йил охиргиача Тожикистон ҳудудида КАСА-1000 лойиҳаси барча электр тармоқлари қурилишини якунлашни режалаштирганмиз деб таъкидлади Файзали Самиев.
"КАСА-1000" лойиҳаси 2016-йилда Тожикистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Покистоннинг юқори мартабали расмийлари иширокида очилган. Бу лойиҳа ишга туширилганида Тожикистон ва Қирғизистондан Афғонистон орқали Покистонга электр энергияси ўтказилиши кутилганди.
Хабарга кўра Тожикстон электр энергетикаси лойиҳаси идораси раиси Файзали Самиев ҳам келгуси йилда якунланиши керак бўлган ушбу лойҳа устидан ишлар Афғонистондан ташқари яна учта давлатда давом этмоқда деб таъкидлади.
Тожикистоннинг ушбу расмийси Афғонистон томони билан алоқалар ўрнатилиши ва бу лойиҳани амалга ошириш йўллари ўрганилишига умид қилаимз деб қўшимча қилди.
Casa 1000 лойиҳаси Марказий Осиёдан Жанубий Осиёга электр энергиясини ўтказиш бўйича энг йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади ва бу лойиҳа узунлиги 1250 километр бўлиб Афғонистон ҳудудидан ўтади.
Лойиҳа қиймати 1 миллиард 17 миллион долларга баҳоланиб уни жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, АҚШ ва Британия тўлайди.