Ашраф Ғани: Америкага ишониш ҳукуматим қулашига сабаб бўлди
Афғонистоннинг собиқ президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳукуматининг қулаши сабабини Америкага ишонишда деб ҳисоблади.
Афғонистон Республикасининг собиқ президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 2021-йил август ойида “Толибон” гуруҳи қўшинлари Кобулга кириб келганида ва Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганида мамлакатни тарк этган эди.
Эрон телерадиокомапниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Муҳаммед Ашраф Ғани Американинг ПБС телеканалига берган интервюсида ҳукуматнинг қулаши омиллари ҳақида гапирар экан, у ўзининг асосий ҳамкори АҚШга ишонганини ягона айби деб ҳисоблади ва шундай деди: Вашингтон қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги битимни имзолади ва бу бир йилдан кейин ўз кучларига чекинишига имкон берди. Лекин бизнинг кучларимиз энг катта талафотларга дучор бўлди.
Афғонистоннинг собиқ президентининг қўшимча қилишича, Америка Афғонистон суверенитетини бузган ва 5000 дан ортиқ Толибон асирларини озод қилган.
Ашраф Ғанининг таъкидлашича, Америка Қатар пойтахти Доҳада Толибон билан шартнома имзолаш орқали Афғонистон ҳукуматининг қулашига замин яратди.