Владимир Путин: Қозоғистон йўлбарсларни Марказий Осиёга қайтариш имконига эга
Россия президенти Қозоғистон ҳукумати Москва тажрибасидан фойдаланиб 2025 йилда йўлбарсларни Марказий Осиёга қайтириши мумкин деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Владимир Путин йўлбарсларни асраш бўйича халқаро ассамблея очилиши муносабати билан қилган видеомурожаатида маълум қилди.
Россия президенти шунингдек бизнинг тажрибасиз Марказий Осиёга йўлбарсларни қайтариш кун тартибидан ўрин олган қозоғистонлик ҳамкорларимиз эътиборини тортган қувонарлидир. Россиялик экспертлар Қозоғистонда биринчи йўлбарслар 2025-йилда пайдо бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ташаббус жуда муҳим деб эълон қилди.
Бу форум доирасида Россия табиий ресурслар вазири Александр Козлов ва Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Олия Шалабекова йўлбарсларни Қозоғистон ҳудудига қайтариш бўйича келишув имзолади.
Қозоғистон давлати бир неча бир йил олдин йўлбарсларни бу мамлакатга қайтириш масаласини кун тартибига қўйганини маълум қилганди.
Йўлбарслар бир пайтлар Қозоғистонда мавжуд бўлган аммо улар 20-асрнинг иккинчи яримида бутунлай йўқ бўлиб кетган. Ҳозирда Қозоғистон давлати ва Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси Каспий йўлбарслари қайта популяциясинига ҳаракат қилмоқда.