ШҲТ Бош котиби: Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши ҳужжати имзоланади
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Жанг Минг бу ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари Самарқанд шаҳрда Эрон Ислом републикасининг бу ташкилотга қўшилиши бўйича мажбуриятлари ҳақидаги меморандумни имзолайдилар деб атйди.
ТАСС ахборот агентилигининг хабар қилишича, ШҲТ Бош котиби биз ШҲТ раҳбарлари Эроннинг бу ташкилотга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғирсида меморанудм имзолаганини кутамиз ва шундан сўнг Эрон Ислом Республикси тегишли мажбурият ва тартиб асосида ташкилотга аъзоликни якунлайди деб изоҳлади.
Жанг Минг Эроннинг ШҲТг аъзо бўлиш қарори бу ташкилотнинг ўтган йилги йиғилишида қабул қилинганига тўхталиб, яқинда Белорус ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берди ва ШҲТ уни кўриб чиқмоқда, аммо биз охир-оқибат консенсус бўлишига ишонамиз деб қўшимча қилди.
ШҲТ Бош котиби, ўз сўзларида бу ташкилот минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, аъзо мамлакатлар умумий манфаатлари кўламини кенгайтириш ҳамда янада адолатли ва оқилона глобал бошқарув тизимини шакллантиришга кўмаклашишда муҳимроқ рол ўйнашишга умид билдирди.
ШҲТ очиқ бир ташкилотдир ва ушбу ташкилот низомига амал қилган ҳар қандай давлатни аъзо бўлишини маъқуллайди деб аниқлик киритди Жанг Минг.