Рим папаси яқинда Қозоғистонга сафар қилади
Дунё католик насронийлари раҳбари поп Франсис яқинда Қозоғистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, тиззаларнинг оғриқлари туфайли ногиронлар аравачасида ўттирган 85 ёшли Поп Франсис жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари Нурсултон шаҳрида ўткзиладиган диний йиғилишда қатнашишни режалаштирилган. Халқаро йиғилишда 50 та давлатдан юзга яқин делегация қатнашди.
Мазкур халқаро йиғилишда 50та давлатдан юзга яқин делегация қатнашади.
Украинадаги уруш Рим папасининг Россия билан чегарадош бу давлатга 38-хорижий ташрифнинг асосий мавзуларидан биридир.
Эслатиб ўтамиз Қозоғистон аҳолисининг атиги бир фоизи католик мазҳабидалар.
Соғлиғи яхши бўлмаган Рим папаси июль ойида олдингидек сайёҳат қила олмаслигини ва Ватиканда қолиб дам олиш ёки истеъфога чиқиш ҳақида ўйлаш кераклигини ҳам тан олган.