Қозоғистон пойтахтини номи яна Остонага ўзгартирилади
(last modified Wed, 14 Sep 2022 08:02:36 GMT )
сентябр 14, 2022 13:02 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон пойтахтини номи яна Остонага ўзгартирилади
    Қозоғистон пойтахтини номи яна Остонага ўзгартирилади

Қозоғистон пойтахти –Нурсустон шаҳрининг номи 3 йилдан кейин яна ўзгартирилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Қозоғистон парламентининг  вакиларининг таклифи ва мамлакат президенти  Қосим Жомарт Токаевнинг уни  тасдиқлагани ортидан,  Қозоғистон  пойтахти  номи 3 йилдан кейин Нурсултондан Остонага ўзгартирилади.

Токеаевни ўзи 3 йил илгари Остона шаҳрини биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига Нур-Султан номига ўзгартиришни таклиф қилганди.

Қозоғистон президенти матбуо котиби  Руслан Желдибаев ҳам Фейсбук саҳифасида  бу хабарни тасдиқлаб,  Токаев  ўзи Қозоғистоннинг замонавий давлати ва пойтахтини ташкил қилишда Нурсултон Назарбоевнинг муҳим ролини тарихий бир воқелик сифатида тан олган, шунинг учун пойтахтдан ташқари  Қозоғистоннинг турли жойлардан Нурсултон Назарбоев номини олиб ташламасликни таъкидламоқда деб ёзди.

Ёрлиқ