сентябр 20, 2022 12:01 Asia/Tashkent
  • Тожикистон давлати Халқаро ташкилотлардан Қирғизистон билан чегарадаги воқеаларига реал баҳо беришин сўрамоқда
    Тожикистон давлати Халқаро ташкилотлардан Қирғизистон билан чегарадаги воқеаларига реал баҳо беришин сўрамоқда

Тожикистон ҳукумати Халқаро ташкилотлардан Қиғизистон билан чегарадаги вокеаларга реал баҳо беришини сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиниг хабар қилишича, Тожикистоннинг Суғд вилояти расмийлари, тожик-қирғиз чегарасида содир бўлган можаро оқибатлари ҳақида баёнот чоп этиб, улар халқаро ташкилотлардан 14-17 сентябрь воқеаларага холис нуқтаи назаридан воқеликдан келиб чиқиб баҳо беришини сўраган.

Баёнотда шунингдек Тожикистон расмийлари Халқаро ташкилотларга Қирғизистон ташвиқот аппаратининг провакациялари, фитналари ва ёлғонлари таъсирига тушмасликни тавсия қилган.

 Суғд вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига биноан Исфара чегара ҳудудаларидан олинган суратлар қўшни давлат ҳарбий кучларини Тожикистоннинг чегарадош қишлоқлари, фуқаролик иншоотлари ва бу ҳудуд аҳлисини  турли хил оғир қуроллар билан нишонга олгани ва ўт қўйганини яна бир бор исботлайди деб маълум қилди.

Кеча Тожикистон ва Қирғизистоннинг келишмовчиликларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳлари йиғилишида Гулистон чегара пунктида бўлиб ўтди ва томонлар мавжуд муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал этишни яна бир бор таъкидлаб, ўт очишни тўхтатиш шартларига риоя қилиш ва чегарадаги можаролар оқибатларини имкон қадар тезроқ бартарф этиш муҳимлигини маълум қилдилар.

Бундан ташқари, Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Саймўмин Ятимов ҳамда Қирғизистон Миллий хавсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев қўшма баёнот берди. Унда томонлар чегарадаги вазият бўйича протокол имзолангани айтилган. Келишувга кўра, томонлар чегарада фақат чегара қўшинларини қолдириб, қолган қўшинларни доимий дислокация манзилига олиб кетиши керак.

Ёрлиқ