Тожикистон ва Қирғизистон чегараларидан оғир технгика эвакуация қилинмоқда
(last modified Tue, 27 Sep 2022 07:28:01 GMT )
сентябр 27, 2022 12:28 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қирғизистн  чегараларидан оғриқ ҳарбий техникалар эвакуация қилинади
    Тожикистон ва Қирғизистн чегараларидан оғриқ ҳарбий техникалар эвакуация қилинади

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Тожикистон томони билан икки давлат чегара пунктларида оғир техникаларни олиб чиқиш бўйича келишувга эришганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз тожик -қирғиз чегарасидаги можаролар жорий йилнинг 14 сенябр куни бошланди ва 16 сентябрь куни икки давлат президентлари  ўт очишни тўхтатишга ва можарони дипломатия йўли билан ҳал қилишга келишиб олдилар.  Бироқ уша кунда тўқнашувлар қайта бошланди ва айрим чегара ҳудудларида 17-сентябргача давом этди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ўз сўзларида куни кеча Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари тожик-қирғиз  чегаралари бўйича можароларга барҳам бериш ва ечим топиш бўйича келишув имзолади деб маълум қилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси шунингдек бу келишувнинг энг муҳим қисмларидан бири икки давлат чегараларидан оҳғир ҳарбий техникани олиб чиқишдир деб изоҳлади.

Ташиев сўзларининг бошқа қисмида, биз чегарачилар учун зарур бўлган қурол-яроқларни чегараҳудудларида қолиши ва бу ҳудуд уруш қуролларидан бўшатилишига келишиб олдик. Шу сабабли барча танклар ва артилерия чегара нуқталаридан бошқа ҳудудларга кўчирилади деб аниқлик киритди.

Қирғизистон хавфсизлик расмийси  биз ушбу келишувнинг барча бандларига риоя қиламиз ва унга содиқ қоламиз  ва тожик томони бу келишгва биз каби муносабтда бўлишга умид қиламиз деб таъкидлади.