сентябр 27, 2022 14:15 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати : Тожикистоннинг хавотирлари асоссиздир
    Толибон ҳаракати : Тожикистоннинг хавотирлари асоссиздир

Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Тожикистон давлатини Афғонистондаги хавфсизлик вазият тўғрисидаги хавотирлари асоссиз деб иддао қилди.

Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Муҳриддин яқинда БМТ Бош Ассамблеясидаги сўнгги нутқида Афғонистондаги хавфсизлик вазиятидан хавотир билдириб, Афғонистон тезда террорчилар бошпанасига ва минтақада Толибоннинг фундаменталистик ғояларини тарқалиш маконига айланмоқда деб эълон қилди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид Тожикистон ТИВ раҳбарининг сўзларига муносабат билдириб, Толибон ҳукумати  Афғонистон ҳудуларидан бошқа мамлакатларига қарши ҳар қандай ҳужумга йўл қўймайди деб таъкидлади.

Бу хусусда Толибон ҳаракти ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий  ҳам айрим разветка доиралари Афғонистонни яккаланиб қўйишга ҳаракат қилаётганини айтиб, бу давлатни дунёга террорчилар учун хавфсизлик бошпана сифатида айлантиришга уринмоқда деб даъво қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Афғонистон ҳудудларидан қуролли шахслар қўшни давлатлар жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларига ҳужум қилгандилар.

Ёрлиқ