Оғир инфляция сабаб Афғонистон халқининг муаммолари яна ошди
(last modified Thu, 29 Sep 2022 11:22:10 GMT )
сентябр 29, 2022 16:22 Asia/Tashkent
  • Оғир инфляция сабаб Афғонистон халқининг муаммолари яна ошди
    Оғир инфляция сабаб Афғонистон халқининг муаммолари яна ошди

Афғонистон дунёда озиқ-овқат ва энергия нархларининг ошиши туфайли инфляциянинг ўсишга дуч келмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Жаҳон банкининг янги ҳисоботида Афғонистон жаҳонда озиқ-овқат ва энергия нархларининг ошиши натижасида инфляциянинг ўсишига дуч келганини кўрсатади.

Жаҳон банки ҳам Афғонистондаги вазият ҳақидаги янги ҳисоботи глобал озиқ-овқат ва энергия нархлари Афғонистоннинг инқирозга учраган мамлакатида яшовчи оилаларининг асосий харажатларига катта босим ўтказди.

Афғонистонда инфляциянинг кескин ошиши ва иш ҳақининг яшаш харажатларии қоплашга етарли эмаслиги бу мамлакат аҳолисининг асосий товарларни сотиб олиш қобилиятини пасайишига олиб келди.

Бу эса Жаҳон озиқ-овқат дастури Афғонистон сўнгги 20 йилдаги энг жиддий очарчилик инқирози билан юзлашаётгани ҳақилда огонҳлантиргани патида тўғри келмоқда.

БМТ шунингдек бутун Афғонистон бўйлаб 18 миллион камбағал аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш учун бир миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам сўраган.

Бу заминда ЮНИСЕФ- БМТнинг Болалар жамғармаси Афғонистонда қашшоқликнинг ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантириб, Афғонистон халқининг 97 фоизи қашоқлик чегараси пастга тушиш арафасисда эканини маълум қилди.