Қозоғистон республикаси парламенти Каспий денгизида Туркманистон билан чегара шартномасини тасқдиқлади
Қозоғистон республикаси паламенти ўзининг яқиндаги йиғилишида бу давлат ва Туркманистон ўртасидаи Каспий денгизидаги чегара шартномасини маъқуллади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон парламенти бу мамлакат ва Туркманистоннинг давлат чегараларини делимитиция қилиш ва Каспий денгизидаги балиқ овлаш ҳудудларига тутиш ҳудудларини белгиллаш тўғрисидаги шартнома тўғрисидаги қонун лоийҳасини маъқуллади.
Ўтган 2021-йил 25-октябрида Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида имзоланган ушбу шартнома Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги Каспий денгизидаги давлат чегара чизиғини белгилайди ва ҳудудий сувлар ва балиқ овлаш жойларининг қўшни қисмлари уларни ажратиб туради.
Қозоғистон парламентининг Қонунчилик қўмитаси маълумотига асосан, ушбу шартноманинг маъқулланиши Туркманистон билан Каспий денгизи чегараларини белгиллаш бўйича келишмовчиликлар эҳтимолини йўққа чиқарди ва бу денгизнинг Қозоғистон қисмининг инвестициялар учун жозибадорлигини оширади ҳамда ер ости бойликларидан фойланиб сув биологик ресурсларини қўлга киритиш бўйича Қозоғистоннинг суверен ҳуқуқларини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларини таъминлайди деб қўшимча қилди.
Бу шартнома Қозоғистон давлатининг жанубий қисмидаги чегараларни делимитиция қилиш жараёнини якунлангани ва Каспий денгизидаги қирғоқ бўйичи давлатлари ўртасидаги давлат чегараларини қонуний белгилаб берувчи тарихидаги биринчи ҳужжат бўлиши айтилади.
Айтиш жоиздирки Туркманистон ушбу шартномани жорий йилнинг баҳорида ратификация қилган.