БМТ Афғонистон иқтисодиёти инқирозига учрагани ҳақида огоҳлантирди
БМТ Толибон ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятга келганидан бери Афғонистон иқтисоди тануззалга юз тутган деб эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаг сайтининг хабар қилишича, БМТ Тараққиёт дастурининг Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича директори Кани Вигнаража ўтказилган матбуот анжумани чоғида, 2021-йил августида Толибон ҳокимиятни қўлга киритганига қадар Афғонистон иқтисодиёти аллақачон жуда кичик эди ва ялпи ички маҳсулоти тахминан 20 миллиард долларни ташкил қилган аммо бир йил ичида у деярли 5 миллиард доллар юқотди деб эълон қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида 10 йил ичида тўпланан бойлик ва мулк атиги 10 ойда юқолганини кўрсатади. Биз дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида бундай ҳалокатли вазиятни кўрмаймиз деб изоҳлади.
БМТнинг Афғонистон ишларидаги вакили Абдулла Ад-Дардорий ҳам бу вазиятни ҳал қилиш учун гуманитар ёрдам етарли эмас шу билан бирга 14 ой давомида ёрадмга муҳтожлар сони 19 миллиондан 22 миллионга ошди деб қўшимча қилди.
БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси “UNAMA” ҳам бу муассаса ўтган йили Афғонистон халқига бир миллиард доллардан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатганини маълум қилди.