Қирғизистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида 9 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
Қирғизистон ва Озарбойжон республикалари президенти томонидан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш бўйича 9 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, мазкур ҳамкорилк ҳужжатлари турли соҳаларда, жумладан Қирғизистон ва Озарбойжон республикаси тараққиёт жамғармасини ташкил этиш, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2023-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, иқтисодий ва тижорат ҳамкорларини қамраб олган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров бу ҳужжатларини имзоланганидан кейин ОАВ вакиллари билан суҳбатда, Бишкек давлати Боку давлати билан халқаро алоқаларни юқори даражада сақлаш ва кенгайтиришга тайёр деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, илк бор Қирғизистонга сафар қилган Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев "Манас" халқаро аэропортида Қирғизистон президенти Садир Жапаров томонидан кутиб олинди.