Тожикистон давлати Қирғизистоннинг чегара ҳудудлардаги провакацион ҳаракатларидан хавотир билдирди
Тожикистон давлати миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати Қирғизистон билан чегара ҳудудлар бўйича икки томонлама келишувга қарамай, Бишкек давлати томонидан бу ҳудудидаги вазиятни янада кучайтириш мақсадида янги чоралар кўрилаётганини маълум қилди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, мазкур марказ ҳисоботига биноан, Қирғизистон фуқароларининг вазиятини беқарорлаштириш, ўқ отиш позицияларини тайёрлаш, хандақлар ва зовурлар яратиш, қўшимча ҳарбий техникаларни узатишни давом эттириши ва мамлакат ҳаво ҳудудини мунтазам равишда бузиш мақсадида амалга оширган провакацион ҳаракатлари Қирғизистон томонининг режаларини яққол тасдиқлайди.
Баёнотда келтирилишича, Қирғизистон томони билан оғзаки ва ёзма келишувларга қарамай, жорий йилда 25 сентябридаги 42-сонли баённома қоидаларига зид равишда қирғизлар томонидан чегара ҳудудларига ҳарбий техника, оғир қуроллар ва қўшимча қўшинлар олиб ўтиш фактлари қайд этилмоқда деб келтирилган.
Тожикистон давлати миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ҳарбий машғулотларга оид бир неча бор фактлар қирғиз томонининг нодўстона ниятидан далолатдир ва бу давлат ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали Тожикистонга қарши ахборот хуружлари ҳам давом этмоқда деб эълон қилди.Сўнгги пайтларда Қирғизистон ОАВ лари янги сотиб олинган дронлар шунингдек мамлакатида ишлаб чиқарилган дронларни синовдан ўтказиш ҳақидаги материалларини фаол равишда нашр этмоқда.
Тожикистон ҳукумати қайд этилган фактлар қирғиз томонининг вазиятни кескинлаштириш ва чегара ҳудудида қуролли тўқнашувлар ва миллий адоватни қўзғатишга қаратилган мақсадли ҳаракатини бевосита далили эканлиги ҳақида огоҳлантирди.