Имомали Раҳмон реконструкция қилинган Норак ГЕС нинг биринчи турбинасини ишга туширди
Тожикистон президенти реконструкция қилинган бу мамлакатдаги Норак ГЕС ниг биринчи турбинасини ишга туширди.
Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу электр станциясини ишга туширилганидан кейин, Норак шаҳри аҳолиси билан учрашувда, кўз-қиш мавсумида мазкур электр станцияси тўлиқ реконструция қилинганидан сўнг мамлакатнинг энергия таъминоти сезиларли даражада яхшиланади деб айтди.
Имомали Раҳмон шунингдек 300 MVt қувватга эга бу турбина 1972 йилнинг ноябрь ойида ишга туширилган ва таъмирдан сўнг унинг қуввати 375 MVtга кўтарилган деб изоҳади.
Тожикистон Республикаси президенти лойиҳанинг тўлиқ амалга ошириши натижасида ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш яна 1,4 миллиард киловатт соатгача ошишини қўшимча қилиб бу мамлакатнинг барча фуқароларидан электр энергиясини тежашга чақирди.
Эслатиб ўтамиз Норак ГЭС и Марказий Осиёдаги энг йирик ГЭС бўлиб унинг 300 метрлик тўғони дунёдаги энг баланд иккинчи тўғондир.