Тожикистон Евроосиё Иттифоқи билан ҳамкорликларни оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда
-
Тожикистон Евроосиё Иттифоқи билан ҳамкорликларни оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда
Тожикистон Бош вазири Евроосиё иқтисодий Иттифоқи давлатларини Душанбе ҳукумати билан савдо, саноат ва Гидро электр станциялар соҳасида кўпроқ ҳамкорлик қилишга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода бу мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қимматбаҳо ва нодир металлар, пахта ва тўқимачилик экспортини оширишдан манфаатдор эканини таъкидлаб, Душанбе ҳукумати яқин 5 йил ичида саноат ишлаб чиқариш ҳажмини 2,5 бараобар оширишни режалаштирмоқда деб изоҳлади.
Биз Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатларни Тожикистонда электр жиҳозлари, енгил ва озиқ-овқат саноати, ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида сармоя киритишда иштирок этишга таклиф қиламиз деб қўшимча қилди Қоҳир Расулзода.
Тожикистон Бош вазири бу таклифланри Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг Сочи шаҳридаги ўтган йиғилишда билдирди.