Қирғизистонда Евроосиё саммити
Марказий Осиё республикаларига қўшни сифатида Афғонистондаги сўнгги воқеалар хавотирларни келтириб чиқарди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 22 август, якшанба куни Қирғизистонда бўлиб ўтган Евроосиё саммитида муҳим қарорлар қабул қилишди.
Шу муносабат билан минтақавий оммавий ахборот воситалари бугун (22-август, якшанба) Қирғизистоннинг Чӯлпон-ота шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар саммити бўлиб ўтганини хабар қилишди. Учрашувда Евроосиё юқори мартабали раҳбарлари ўзаро савдо суғуртаси ҳимояси ва тарифсиз чоралар конвергенцияси, шунингдек, экспорт қилинадиган товарларга божхона тўловлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди. Шу билан бирга, Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида янги минтақавий ташкилот тузиш Қирғизистоннинг Чулпон ота йиғилишининг кун тартибидан ўрин олган. Қирғизистон президенти Садир Жапаров бугун очилиш маросимида нутқ сўзлаб, ишлаб чиқариш занжирларини қуриш салоҳиятини ошириш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо ҳар бир давлатдан экспорт ҳажмини ошириш зарурлигини таъкидлади. Жапаров шундай деди:
"Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ўртасида кенг қамровли ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг катта аҳамиятини ҳисобга олиб, Қирғизистон иттифоқ доирасида ҳамкорлик жараёнларини янада ривожлантиришга кўмаклашади ва қўллаб-қувватлайди".

Евросиё иқтисодий иттифоқи Россия, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистонни ўз ичига олган бешта давлатдан иборат. Бу иқтисодий иттифоқ 2015 йилда ташкил этилган ва мавжудлигини эълон қилган. Иттифоқнинг барча аъзолари Евроосиё чегараларида товарлар, капитал, ишчи кучи ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишига рози бўлишди.
Қозоғистоннинг собиқ президенти, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг фахрий раиси, Россия расмийларига иттифоқни таклиф қилган биринчи шахс Нурсултон Назарбоев Қирғизистондаги йиғилишда шундай деди:
"Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши икки давлат ва иттифоқнинг бошқа аъзолари учун фойдали бўлади. Минтақа мамлакатлари иқтисодий ва тижорат муносабатларининг ривожлантирилиши зарурати бу икки мамлакатнинг иттифоққа қӯшилишини тақозо этади".
Душанбе ҳукумат амалдорлари 2016 йилдан буён Россия расмийларининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш ҳақидаги илтимосларига жавобан, бу таклифларни кўриб чиқаётганликларини, ҳамда бу соҳада бошқа давлатларнинг тажрибасини ҳисобга олиш кераклигини бир неча бор билдирганлар. Шу сабабли улар Евроосиёга қўшилишга шошилишмаяпти.
Ўзбекистон бир қанча янги ташаббусларни амалга ошириб, қўшни давлатлар, минтақа ва дунёга дўстлик қўлини чўзганидан кейин ҳам иттифоқнинг тўлиқ аъзолигига ижобий жавоб бермади.
Душанбе ва Тошкент расмийларининг эҳтиёткорлик билан муносабат билдириши сабаби шундаки, Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш икки давлатнинг Россияга меҳнат миграцияси ва бу мамлакатдан Тожикистон ва Ўзбекистонга пул ўтказиш жараёнига муаммо туғдириши мумкин. Бундан ташқари, Марказий Осиё республикаларининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши уларнинг минтақавий ва жаҳон миқёсидаги маневр қобилиятини пасайтиради. Аниқроғи, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши икки давлатнинг Ғарб билан яқинлашиш имкониятини йўққа чиқаради. Бу орада Душанбе ва Тошкент ҳокимияти иттифоққа киришдан олдин Евроосиё Иттифоқининг асосий устуни бўлган Россиядан имтиёз талаб қилмоқда. Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзолари Тожикистон ва Ўзбекистонни жалб қилиш бўйича биргаликдаги саъй -ҳаракатлари иттифоқ аъзолари Эрон билан ишлаш истагини билдирган пайтга тўғри келади. Марказий Осиё республикаларидан Қирғизистон ва Қозоғистон, Кавказ минтақасидан Арманистон ва Россия расмийлари бир неча бор Эрон билан ҳамкорликни кенгайтириш истагини билдирган ва ўзаро ҳамкорликка чақирган. Эрон расмийлари ҳам АҚШ ва Ғарб ҳукуматлари билан ҳамкорлик қилиш ӯрнига улар билан яқинлашиш учун фаолият йӯналишини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда.