Россия университети ректори: дунё Эроннинг ноёб қуролларининг самарадоригини кўрди
(last modified Wed, 09 Jul 2025 10:22:15 GMT )
июл 09, 2025 15:22 Asia/Tashkent
  • Россия университети ректори: дунё Эроннинг ноёб қуролларининг самарадоригини кўрди
    Россия университети ректори: дунё Эроннинг ноёб қуролларининг самарадоригини кўрди

Санкт -Петербург кон университети ректори 12 кунлик урушда сионистик режим ва АҚШнинг ҳаракатларини қоралаб. деди: ҳужумларга жавобан, Эрон қуролли кучлари ўз олимлари ва муҳандисларининг тинимсиз саъй-ҳаракатларини ишгаб солиб, ноёб қуроллардан фойдаланишда маҳорати ва самарадорлигини намойиш этди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда Санкт-Петербург университети ректори профессор Владимир Литвиенко Имом Ҳусейн университети ректори Муҳаммдаризо Оҳангарга йўллан мактубида айтиб ўтган ва унинг нусхаси сешанба куни ИРНА ахбоорот агенлигининг Москвадаги ваколатхонасига тақдим этилган. Санкт-Петербург кон унивресиути ректори шунингдек Исроил режимининг сўнгги пайтларда Эронга уюштирган ҳужумларида эронлик олимлар, уларнинг оила аъзолари, ва бошқа тинч фуқароларининг ўлдирилиш ҳар бир инсоннинг асосий яшаш ҳуқуқини қўпол равишда бузиш ва халқаро гуманитар қонунларни очиқдан -очиқ бузиш ҳисобланади ва фақат умумжаҳон қоралашига дуч келиши мумкин.

Санкт-Петребург кончилик универисети ректори деди: бундай шароитда  бугун биз мамлакатларнинг миллий суверенитетини йўқ қилишга , қоунуний ҳукуматларни ағдаришда, қуролли тўқнаушувларни қўзғатишга уринишларга гувоҳ бўламиз. Ядровий жаҳон урушида инсониятнинг нобуд бўлиши танқиди энди арвоҳ эмас, балки аниқ ҳақиқатга айланган. Эронда бўлган каби, АҚШ ҳам ўзининг собиқ кучини кўрсатиш учун ядроқвий технология ишлаб чиқариш салоиҳятигаа эга марказларни ҳеч қандай узрли сабабсиз бомбардимон қилди.

Мактубнинг яна бошқа бир қисмида Литвиенко шундай таъкидлаган: Эрон анъанавий қадриятларга таянган давлат сифатида ушбу глобал антилиберал бурилишида миллий суверенитетини ҳимоя қилиш ва Ғарбга қарши туришда етакчи давлатлар қаторига киради.