Нега Ғазо урушида сионистлар талофати кўпайди?
(last modified Wed, 09 Jul 2025 10:53:11 GMT )
июл 09, 2025 15:53 Asia/Tashkent
  • Нега Ғазо урушида сионистлар талофати кўпайди?
    Нега Ғазо урушида сионистлар талофати кўпайди?

Тўрт асосий омил, айниқса, сўнгги ҳафталарда сионистик режим аскарларининг Ғазо урушида ҳалок бўлишининг ортишига олиб келди.

* Бу ишланмалардан бири қаршилик гуруҳлари, хусусан Қассам ва Қудс бригадалари томонидан янги турдаги қўлбола портловчи қурилмалардан фойдаланишдир. Уларнинг баъзилари, масалан, Шавоз" ва " Соқиб" бомбалари ерга ўрнатилган ва душман тактикалари ва оғир транспорт  воситаларини нишонга олса, баъзилари "пиёдага қарши" бўлиб, ўз такклари ва транспорт воситаларидан ташқарида душман ҳарбий унсурларига катта зарар етказади.

*  Бошқа томондан, Фаластин қаршиликларининг тактик имкониятлари, айниқса, қўшма ҳужумлар уюштириш соҳасида кенгайган кўринади ва улар турли минтақаларда бу турдаги операциясидан фойдаланмоқда. Бу ҳжумлар асосан катта ҳажмли бомбаларнинг портлаш билан бошланади, сўнгра ўрта ва енгил пулемётлар билан тўғридан-тўғри тўқнашувлар босқичи бошланади.

*  Аҳамияти аввалагидан кам бўлмаган уччинчи тактик компонент сионистик режим армиясини такрорий оператив режалардан фойдаланиш бўлиб, бу қаршиликларга сионистик режим армиясининг ҳужум режаси ва траекториясидан хабардор бўлиб, қандай қуроллардан фойдаланаётгпанни билиш имконини берди. Кўп сонли суратлар сионист режим аскарларининг узоқ вақт давомида қаршилик кучлари назорати остида бўлганини кўрсатади.

*  Сионист аскарлар талфоати сонининг кўпайиши билан боғлиқ тўртинчи воқеа шуки, сионистик режим армияси ўз амалиётларида ўтган йилларда ўчирилан ускуналарининг кўп қисмини ишламоқда. Бу қаршилик кучларининг амалиётлари натижасида кўп сонли сионитс аскарлар ҳалок бўлиб, ярадор бўлди. Бу вазият эса сионистик режим армиясининг зирҳи дивизиясида техниканинг етишпаслиги билан боғлиқ бўлиб, буни сиоинстик режим армияси бош штаби бошлиғи Эял Замир ҳам бу лавозимни эгаллаганида тан олган.