АҚШ Украинада қанчалик ёрдам берди?
(last modified Tue, 08 Jul 2025 11:47:23 GMT )
июл 08, 2025 16:47 Asia/Tashkent
  • АҚШ Украинада қанчалик ёрдам берди?
    АҚШ Украинада қанчалик ёрдам берди?

Германиядаги Кейл номли Жаҳон Иқтисодиёти Инстутити яқинда АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори ҳақидаги ҳисоботини маълум қилди.

Германиядаги Кейл номли Жаҳон иқтисодиёти Институти апрел ойи ҳолатига кўра, АҚШ Украинага жами 123,3 миллиард долларлик ҳарбий ва молиявий  ёрдам кўрсатганини маълум қилди.  Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  бу ёрдамга 69,5 миллиард доллар ҳарбий ёрдам, 50,1 миллиард доллар молиявий ёрдам ва 3,7 миллиард доллар гуманитар ёрдам киради.

Мавжуд маъумотларга биноан, май ойидан бери Киевга қўшимча молиявий ёрдам юборилмаган. Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг украиналик ҳамкасби Володимир Зеленкский билан Оқ уйда тортишувидан кейин Вашингтон Киевга барча ҳарбий ёрдамни тўхтатганди. Саудия Арабистонида Украина АҚШ расмийлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, АҚШ Киевга ёрдамни тиклашга рози бўлди. Орадан кўп ўтмай, АҚШ ОАВлари бу мамлакат Мудофаа вазирлиги -Пентагон  Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари ва аниқ ўқ -дориларни етказиб беришни тўхтатиб қўйганини, унинг захиралари тугашидан хавотирда эканинини хабар қилди.

Европа давлатлари ва АҚШнинг ҳарбий ёрдамига келсак, Россия бир неча бор Киевга Ғарбдан Украинага қурол жўнатиш ҳарбий можаронинг ҳал этилишига тўсқинлик қилганини ва НАТО давлатлари бу инқирознинг бир қисмига айлантиришини айтган.