Ғазо ботқоқидаги Гидъон аравалари; вайроналар остидан қаршиликнинг қайта туғилиши
(last modified Tue, 08 Jul 2025 13:04:26 GMT )
июл 08, 2025 18:04 Asia/Tashkent
  • Ғазо ботқоқидаги Гидъон аравалари; вайроналар остидан қаршиликнинг қайта туғилиши
    Ғазо ботқоқидаги Гидъон аравалари; вайроналар остидан қаршиликнинг қайта туғилиши

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги "Гидъон аравалари" операцияси муваффақиятсиз якунланди.

Сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши қирғинбарот уруши ўзининг 21 ойига кирар экан, Гидъон аравалари" номи билан танилган ҳарбий амалиётнинг тўлиқ барбод бўлганлиги аломатлари ҳар қачонгидан ҳам яққол кўзга ташланди.   Порс тудей сайтига кўра, Тел-авив ҳал қилувчи сифатида таърифлаган "Гидъон аравалари" операцияси ўз мақсадларига эришмади, балки сиёсий, ҳарбий ва гуманитар ботқоққа чуқурроқ ботиб кетди. Май ойи бошида сионистик режим хавфсизлик маҳкамаси Ғазо ҳарбий ва сиёсий ғалабага эриши даъвгоси билан, амалга эса Фаластин фуқароларига нисбатан геноцид ва ваҳшийликни давом эттириш мақсадида " Гидъон араварали" операцияси режасини тасдиқлаган эди.

Ҳарбий муваффақиятсизлик ва армиянинг умидсизликка тушиши

Иброний тилидаги "Эдиот Аҳаранот" газетасининг таниқли таҳлилчичи Наҳум Барния ўз таҳлилида, Ғазо бўлгаси операцияси оғир мағлубият билан якунланганини ва армия буни ошкора тан олмаса-да, чуқур ҳафсаласи пир бўлганини ёзган. У бу амалиётни амалга ошириш қарорини бутунлай сиёсий деб ҳисоблайди ва Бенямин Нетаняҳуни урушни узайтириш учун масъул бўлган асосий шахс сифатида белгилади. Шу муносабат билан Ҳаартец газетасининг ҳарбий таҳлилчиси Амос Хариэл ҳам Нетаняҳу ўзининг сиёсий омон қолиш учун урушни сунъий равишда давом эттираётганини таъкидлайди.  Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракат нафақат маҳбуслар ва уларнинг оилалари азобини оширди, балки сионистик режим жамиятини инқирозга олиб келди. Сўровларга биноан, исроилликларнинг 60 фоизидан ортиғи урушнинг тўхтатилиши ва асирлар алмашинуви оғир харажат бўлса ҳам , истайди.

Ғазо секторининг вайрон бўлиши ва қаршиилкнинг қайта туғилиши 

"Ғазо 'бугун қаршиилкнинг янги шакллари туғилиши учун " унумдор заминга айланди. ҲАМОС ёки Исломий жиҳод эмас, балки маҳаллий партизан ва чаққон гуруҳлар енгил қуроллар ва қўлбола портловчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда босқинчиларга доимий хавф туғдиради.

Бу сенарий АҚШнинг Ироқ аа Афғонистондаги ҳарбий ишғоли, ҳамда  2000-йилда Ливан жанубида " Исроил" нинг мағлубияти билан боғлиқ аччиқ тажрибаларни эслатади. Охир оқибат халқ қаршиликлари армияни чекинишига мажбур қилган.

Армия урушни тугатишга чақиради 

Jerusalem Post газетаси ҳам сионистик режим жосуслик манбаларига таяниб, армия урушни келгуси икки ёки 3 ҳафта ичида тугатишга чақирганини хабар қилди.Чунки давом этаётан жанглар Ливан ва Эрон таҳдидларининг кучайиши билан бирга армиянинг оператив имкониятларини тугатиб юборди ва ички фронтда беқарорликни келтириб чиқарди., деб ёзди

Босқичнис сиинсти крежим қулаш арафасида 

Сионистик режим ҳозир мисли кўрилмаган аҳволга тушиб қолди. Ҳарбий жиҳатдан, қаршиликни йўқ қилиш ёки ички хавфсизликни мустаҳкамлаш мумкин эмас. Гуманитар нуқтаи назаридан ўн минглаб шаҳидлар ва ярадорлар ва юз минглаб уйсизлар билан тўлиқ офат. Сиёсий жиҳатдан: Нетаняҳу режими қонунийлигининг пасайиши ва   ички бўлинишларнинг кенгайиши. Дала нуқтаи назаридан: Ғазо секторини яни усуллар билан доимий қаршилик кўрсатиш учун портловчи марказга айлантириш.