Россия АҚШни МДҲ давлатларда кескинлик яратишда айблади
(last modified Wed, 23 Nov 2022 08:37:31 GMT )
ноябр 23, 2022 13:37 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШни МДҲ давлатларда кескинлик яратишда айблади
    Россия АҚШни МДҲ давлатларда кескинлик яратишда айблади

Россия ташқи разветка хизмати раиси АҚШнинг МДҲда можаро ва тартибсизликларни бошлаш учун такрор-такрор бузғунчи ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия ташқи разветка бошқармаси раиси Сергей Наришкин " РИА Новости" ахборот агентлиги билан суҳбатда Ғарб давлатлари айниқса АҚШ Мустақил даватлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларда можаро ва тартибсизикларни келтириб чиқариш учун имконият қидираётганини хабар қилиб, бундай буғзғунчи ҳаракатларга қарши курашиш керак деб таъкидлади.

Сергей Наришкин шунингдек АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларини МДҲ давлатлари орасида кескинликни келтириб чиқариш имкониятини топиш учун бузғунчи ҳаракатларини доимий равишда кузатиб боради деб айтди.

Айтиш керакки, бундан олдин Россия президенти Владимир Путин МДҲдаги қуролли тўқнашувлар Ғарб томонидан н аланганларганлигини маълум қилганди.