Афғонистон дунёдаги энг йирик афюн ишлаб чиқарувчи мамлакатдир
(last modified Mon, 05 Dec 2022 12:15:47 GMT )
декабр 05, 2022 17:15 Asia/Tashkent
  • Афғонистон дунёдаги энг йирик афюн ишлаб чиқарувчи мамлакатдир
    Афғонистон дунёдаги энг йирик афюн ишлаб чиқарувчи мамлакатдир

Дунёдаги афюннинг 85 фоизи Толибон назорати остидаги Афғонистонда ишлаб чиқарилмоқда.

Эрон телерадиокомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТнинг Кобулдаги департаменти  (UNAMA)  бугун душанба куни Афғонистондаги йирик наркотик муаммоси ҳал этилмаганини ва бу мамлакат дунёдаги опийнинг 85 фоизини ишлаб чиқаришини эълон қилди.

UNAMA ушбу статистик маълумотни эълон қилар экан, БМТ Бош котибини махсус вакили Роза Отумбаева Толибон муваққат ҳукумати ички ишлар вазирлигида наркотиклага қарши кураш бўйича масъул Абдулҳақ Охунд билан учрашиб суҳбаташганини маълум қилди.

Гиёҳванд моддаларни тақиқлаш, гиёҳвандликка мубтало бўлганларни даволаш, кўкнори ишлаб чиқаришни тўхтаиш, гиёҳвандлик воситаларининг зарарли эканлигидан хабардорликни ошириши, гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва сотиш ўрнига иш топиш масалалари бу суҳбатинг асосий мавзуси бўлди.

2022- йил апрель ойида Толибон кўкнори етиштириш ва бошқа дори воситаларини ишлаб чиқаришни тақиқланганини маълум қилди.

Аммо БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича  бошқармаси  (UNODC)  ўзининг сўнгги ҳисоботида Афғонистонда кўкнори етиштириш тақиқланганидан сўнг афюн нархи 3 баравар ошиши ҳақида хабар берди.

2022- йилда кўкнори етиштирилишининг ўтган йилга нисбатан 32 фоизга ошганига ишора қилган бу идора Афғонистон деҳқонларининг кўкнори етиштириш истагининг сабаби сифатида юқори даромадни изоҳлади.