Афғонистонга қўшни давлатлар хавфсизлик ходимлари учрашувида Чобаҳор портининг роли таъкидланди
(last modified Wed, 07 Dec 2022 11:50:14 GMT )
декабр 07, 2022 16:50 Asia/Tashkent
  • Афғонистонга қўшни давлатлар хавфсизлик ходимлари учрашувида Чобаҳор портининг роли таъкидланди
    Афғонистонга қўшни давлатлар хавфсизлик ходимлари учрашувида Чобаҳор портининг роли таъкидланди

Афғонистонга қўшни давлатларнинг хавфсизлик бўйича биринчи йиғилиши Деҳлида Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида ўтказилди. Бу учрашувда Эроннинг Чобаҳор портининг минтақавий хавфсизликнинг асосий элементи сифатидаги ўрни таъкидланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, " Ҳиндистон-Марказий Осиё" миллий хавфсизлик маслаҳатчилари биринчи саммитнинг қўшма баёнотида Чорбаҳор порти Афғонистондаги гуманитар инқироздаги муҳим роли туфайли минтақавий хавфсизлик ва бу транспорт коридорини янада ривожлантиришнинг асосий элементи сифатида кўзда тутилди ва Афғонистон халқига гуманитар юклар жўнатиш халқаро ташкилотлар томонидан эътиборга олинди.

Йиғилишда Марказий Осиё давлатларидан Чобаҳор порти муҳим рол ўйнайдиган Шимол-жануб халқаро транспорт коидорига қўшилиш таклиф қилинди ва халқаро транспорт ва транзит йўлаклари бўйича Ашхобод келишувни ҳамда Ҳиндистон билан муносабатларни мустаҳкамлаши  тўғрисида келиша олдилар.

Йиғилишда қатнашган миллий хавфсизлик маслаҳатчилари Афғонистондаги мавжуд вазият ва унинг минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига таъсирини ҳам кўриб чиқдилар ва тинч, барқарор ва хавфсиз Афғонистонни қатъий қўллаб- қувватлашни маълум қилдилар.

Расмий баёнотга асосан, раҳбарлари шунингдек,  БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2593  (2021) резолюцияси муҳимлигини таъкидладилар. Бу резолюцияда ҳеч бир террорчи ташкитлотга жумладан БМТ хавфсизлик кенгаишининг 1267-резолюциясида санаб ўтилган ташкилотларга Афғонистонда фаолият қилиши ва ё бошпана берилиши учун рухсат берилмаслиги кераклиги келтирилган.