Толибон ҳаракати: Афғонистонда террорчилар йўқ
(last modified Thu, 08 Dec 2022 08:40:06 GMT )
декабр 08, 2022 13:40 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати: Афғонистонда террорчилар йўқ
    Толибон ҳаракати: Афғонистонда террорчилар йўқ

Толибон муваққат ҳукумати Ички ишлар вазирлиги минтақа давлатларининг Афғонистонда террорчилик гуруҳлар борлиги ҳақидаги хавотирларига жавобан ҳозирда бу мамлаактда ҳеч қандай террорчи гуруҳ мавжуд ёки фаол эмас деб иддао қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида Толибон ИИВ матбуот котиби Абдулнофеъ Такур минтақа давлатлари ва айрим институтларининг Афғонистондаги хавфсизлик вазиятидан хавотирга жавобан бу вазирликнинг терроризмга қарши курашдаги саъй -ҳаракатларига тўхталиб ҳозирда Афғонистонда ҳеч қандай террорчилик гуруҳи мавжуд эмас ва фаол ҳам эмас деб таъкидлади.

Толибон ҳаракати Афғонистонда террорчилик гуруҳлари мавжудлиги ва фаолиятини бир неча бор рад этиб келиши билан бир пайтда  аммо сўнгги ойларда кўплаб давлатлар , минтақавий ва халқаро институтлар бу мамлакатдаги террочи гуруҳлари хавфидан хавотир билдирмоқда.

АҚШ Конгресси тадқиқот хизмати идораси ҳисоботида Афғонистонда  4000 ИШИД террорчилари борлигини таъкидлаб Толибоннинг  террорчилар билан курашиш қобилиятига шубҳа билдирди.

Бу муассаса ўз ҳисоботида, Толибон ҳаракати террорчилик гуруҳларга қарши курашаётганига қарамай, Афғонистондаги ИШИД сафи  4000 нафар жангчига етганини ва бу гуруҳ эса  2022-йилда содир бўлган бир қатор йирик терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олганини ёзди.

Ёрлиқ