Қозоғистон президенти Эрон билан Евроосиё доирасида ҳамкорликларни яхшилашни таклиф қилди
Қозоғистон президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқининг имтиёзли шартномалар тузилган шериклар сифатида Эрон Ислом республикаси, Веьтнам ва Сербия билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилашга чақирди.
Эрон телерадиокомпанпясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Жомарт Токаев Бишкекда ўтказилган Евроосиё Олий иқтисодий кенгашида сўзлаган нутқида, бу иттифоқининг бизнес манфаатларини кенгайтиришни маълум қилиб, Евроосиё учун Эрон, Сербия ва Вьетнам каби имтиёзли шартомалар тузилган шериклар билан кўпроқ мулоқот қилиш зарур деб қўшимча қилди.
Жомарт Токаев шунингдек Евроосиё Иттифоқи ва Ҳиндистон, Миср ва Индонезия ўртасида эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимларни тасдиқлашни тезлаштиришни талаб қилди.
Бундан олдин Эрон Савдо, саноат, конлар ва қишлоқ хўжалиги палатаси раҳбари Теҳроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан имтиёзли келишувни имзолаш минтақа давлатлари хусусан Россия билан муносабаитарида янги саҳифа очади деб айтганди.
Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан эркин савдо шартномаси яқинда ушбу иттифоқ раҳбарлари томонидан имзоланган эди.