Январ 18, 2023 13:34 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда минтақавий иқлим технологиялари маркази ташкил этилади
    Марказий Осиёда минтақавий иқлим технологиялари маркази ташкил этилади

Туркманистоннинг ТИВ раҳбари БМТнинг Атроф-муҳит дастури ижрочи директори билан суҳбатда Ашхободни Марказий Осиёдаги иқлим технологиялари минтақавий марказига айлантиришни таклиф қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мередов БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури ижрочи директори Ингер Андерсен,  атоф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши, эколгия ва ундан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликларининг асосий йўналишлари ва истиқболларига бағишланган видео интервьюсида табиий ресурслар хусусида фикр алмашдилар.

Бу муҳокамада Туркманистоннинг БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури билан юқоридаги  соҳалардаа узоқ муддатли ҳамкорлиги  самарадориги, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида сўз юритилди.

Туркманистоннинг иқлим ўзгариши бўйича жорий фаолиятига бағишланган ушбу видеомулоқотгда глобал экологик муаммоларни ҳал қилиш глобал, минтақавий ва миллий даражадаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириши жумладан ҳар бир ҳукуматнинг БМТ билан  кўп томонлама мулоқотларни, ҳамкорлик ва алоқаларни мувофиқлаштиришни талаб этиши таъкидланди.

Хабарга кўра, мазкур суҳбатнинг давомида Теҳрон конвенсияси котибияти фаолияти юзасидан фикр алмашилди.

Шу муносабат билан Каспий денигизининг иқлим ўзгаришларига мослашишга оид лойиҳани кўриб чиқиш, ҳамда Каспий денгизининг  Туркманистон қисмининг денгиз маконини режалаштириш конвенсиясини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

 

Ёрлиқ