Покистон давлати Афғонистонда амалиёт қилиш ниятида эмас
Покистон ТИВ раҳбари Исломобод давлати Афғонистндаги террорчи гуруҳларга қарши чора кўриши мумкинлигини билдириб, бироқ Исломобод давлати Афғонистонда амалиёт бошламоқчи эмас деб маълум қилди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Покистон ТИВ раҳбари Биловал Бхутто Зардорий Швецариядаги Давос анжумани чоғида трансчегаравий терроризм олдини олинмаса, Исломобод давлатинингн Афғонистондаги террорчи гуруҳларга қарши тўғридан-тўғри ҳаракат қилиши Покистон Афғонистонда трансчегаравий операциялар ўтказади деган маънода эмас деб изоҳлади.
Зардорий сўзларининг бошқа қисмида, терроризмга қарши куршда Толибон ҳукумат билан ҳамкорлик ва алоқалар қилиш заурлигига тўхталиб, Афғонистонда терроризмни йўқ қилиш учун биз Толибони қўллаб-қувватлаш вариантини афзал кўрамиз деб таъкидлади.
Покистон ТИВ раҳбари тахминан икки ой олдин Покистон трансчегаравий терроризмга қарши тўғридан-тўғри чора кўриш ҳуқуқини ўзига сақлаб қолишини айтганди.
Биловал Бхутто Зардорий шунингдек Покистоннинг ҳозирги сиёсий ва ҳарбий раҳбариятининг террористик гуруҳларга нисбатан позицияси аниқ эканига ишора қилиб, қонунлариимз ва конституциямизни ҳурмат қилмайдиган террор ташкилотлари билан ҳеч қандай музокаралар бўлмайди.Ишончим комилки агар биз гуруҳларга таъсир ўтказувчи Афғонистон муваққат ҳукумати билан ҳамкорлик қила олсак, хавфсизлигимизни сақлаб қолишида мувафаққият қозонамиз деб қўшимча қилди.