декабр 21, 2023 14:17 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича вакили: Афғонистонда аёллар ҳуқуқлари ҳамон инкор этилмоқда
    БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича вакили: Афғонистонда аёллар ҳуқуқлари ҳамон инкор этилмоқда

БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича вакили, Роза Отунбаева БМТ Хавфсизлик кенгнаши йиғилишида Афғонистонда тизимли дискриминация мавжуд ва афғонистонлик аёлларнинг ҳуқуқлари ҳамон инкор этилмоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича вакили Роза Отунбаеа бу ташкилот Хавфсизлик Кенгашининг Афғонистондаги вазият масаласидаги йиғилишида, Афғонистонда тизимли камситишлар ва сиёсий қатнашишдаги тўсиқлар ва муаммолар мавжудлигига тўхталиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бу мамлакатга мунтазам эътибор қаратишга чақирди ҳамда бу мавзу Афғонистондаги бошқа инқирозлар каби доимий эътиборга муҳтожлигини маълум қилди.

БМТ Бош котиби вакили Роза Отунбаева ўз сўзларида, Афғонистон халқининг қиш мавсумида ўта заифлиги ва бу мамлакатда ресурс ва захиралар етишмаслигини ҳам таъкидлаб Афғонистондаги шиа мазҳабдаги мусулмонлар ждамолари мақсадли ҳужумларга дучор бўлмоқда деб қўшимча қилди.

Роза Отунбева шунингдек,  Покистон мамлакатининг Афғонистонга нисбатат тутган позициясига ҳам ишора қилиб Покистондан мажбурий чиқариб юборилганлар ва ўз ватанига қайтган афғонистонликларни " энг камбағал"  эканлигини байн этди. 

 Толибон ҳаракати  терроризм билан боғлиқ зўравонликларни олдини олиш учун жуда кам ва оз иш қилди қва Афғонистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар янада ймонлашмоқда деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ