феврал 20, 2024 16:22 Asia/Tashkent
  • Доҳа учрашуви якунланди: Гуттереш Толибон билан маслаҳатлашган ҳолда махсус вакил тайинланишига урғу берди
    Доҳа учрашуви якунланди: Гуттереш Толибон билан маслаҳатлашган ҳолда махсус вакил тайинланишига урғу берди

Қатар пойтахти -Доҳа шахридаги иккинчи учрашув якунида БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Толибон муваққат ҳукумати ва Афғонистонга алоқадор бошқа томонлар билан маслаҳатлашган ҳолда махсус вакил тайинлаш кераклигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган мамлакатларниг Афғонистон масаласи бўйича махсус вакил тайинлаш маслаҳатлашувлари зудлик билан бошлашини маълум қилди. У шунингдек  Толибон муваққат ҳукумати вакиллари бу йиғиишда қатнашмаган бўлса-да,  журналистлар билан суҳбатида  Афғонистон бўйича Доҳадаги иккинчи йиғилиш конструктив ўтди деб хабар қилди.

Қатар пойтахтида бўлиб ўтган учрашувда БМТ аъзолари, Толибон ҳаракати ва Афғонистон жамиятининг бошқа аъзолари билан чуқур ва батафсил маслаҳатлашувдан кейин махсус вакил тайинланишига келишиб олишди.

Маслаҳатлашаувларни бошлаш ҳамда нафақат халқаро ҳамжамиятнинг ўзаро ҳамкорлигини  мувофиқлаштириш учун масъул бўладиган балки Толибон ҳаракати биан самарали ҳамкорлик қила оладиган махсус вакилни тайинлаш шартарини ўрганишга қарор қилинди деб қўшимча қилди БМТ Бош котиби. У ўз сўзларида махсус вакил тайинланиши Афғонисон билан боғлиқ масалалар учун барқарор асос бўлади деган таклиф ҳам бор деб изоҳлади.

Шу ҳолда Толибон  ҳаракати сиёсий идораси раиси ҳам БМТ махсус вакили Афонистоннинг ички ишларига аралашиш эҳтимолини айтиб Кобул бундай вакил тайинланишини қабул қилмаслигига аниқлик киритди.

Ёрлиқ