Покистон ИИВ бошлиғи: Афғонистон ҳудудидаги " Таҳрики Толибон" позициясига ҳужум қилиш зарур
Покистон давлати ички ишлар вазири Афғонистон ҳудудидаги " Таҳрик Толибон" гуруҳи позициялаларига ҳужум қилиш зарурлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. Покистон ИИВ раҳбари, Роно Санауллоҳ бу мамлакат ОАВ га берган интервьюсида, Афғонистондаги Толибон ҳукуматидан Покистоннинг " Таҳрик Толибон" террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги бошпаналарини йўқ қилишни сўради ва акс ҳолда Исломобода бу бошпаналарга ҳужум қилиш имконият бор ва Исломобод давлати Афғонистон ҳудудидаги бу гуруҳ позицияларига ҳужум қилишни ўз ҳаққи сифатида билади деб маълум қилди.
Бундан олдин Роно Саноуллоҳ Покистонда " Таҳрик Толибон" гуруҳининг 7 мигндан 10 минггача жангариси борлигини уларнинг оилалари сони эса 25 минг кишига етганини айтганди.
Тақиқланган Покистоннинг " Таҳрик Толибон" гуруҳи яқинда Покистон ҳукумати билан музокаралар мувафаққиятсиз якунлагани сабабли ҳукумат билан ўт очишни тўхтатиш келишуви тугаганини эълон қилган эди.
Айтиш жоиздирки Покистон ҳукумати " Покистоннинг "Таҳрик Толибон" террорчилик гуруҳининг қабилавий ҳудудлар айниқса Хайбар Пахтунхво минтақасини қўшиб олишни бекор қилиш, Покистон армиясини Афғонистон чегараисдан орқагаа чекиниши ва бу гуруҳ қамалганларини авф этиш каби истакларини мамлакат конституциясига қарши сифатида баҳолади ва бу масала томонлар ўртасидаги музокараларни бош берк кучага киритишига сабаб бўлган.