Нега Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарадаги таранглик кучайди? Оқбатларига қараш
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97978-Нега_Покистон_ва_Афғонистон_ўртасидаги_чегарадаги_таранглик_кучайди_Оқбатларига_қараш
Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарадаги кескинликлар сўнгги кунларда кенг кўламли ҳарбий тўқнашувларга сабаб бўлди, уларнинг илдизи тарихий келишмовчиликлар, терорризмда айбловлар ва суверенитетнинг бузилиши билан боғлиқ.
(last modified 2025-10-15T09:19:00+00:00 )
октябр 14, 2025 13:31 Asia/Tashkent
  • Нега Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарадаги таранглик кучайди? Оқбатларига қараш
    Нега Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарадаги таранглик кучайди? Оқбатларига қараш

Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарадаги кескинликлар сўнгги кунларда кенг кўламли ҳарбий тўқнашувларга сабаб бўлди, уларнинг илдизи тарихий келишмовчиликлар, терорризмда айбловлар ва суверенитетнинг бузилиши билан боғлиқ.

Покистон Толибонни ўз тупроғида ҳалокатли ҳужумлар уюштирган "Таҳрик Толибони Покистон" каби террорчи гуруҳларга бошпана берганликда айблайди. Толибон расмийлари эса бу айбловларни инкор этиб, Покистонни Афғонистон суверенитетини  бузаётанликда айбламоқда. Икки давлат ўртасидаги зиддиятларнинг илдизлари ҳам Дюранд чизиғига бориб тақалади. 1893 йилда Британия томонидан чизилган чегара  Афғонистон тан олмайди. Бироқ жорий йил бошидан бери  вақт -вақти билан тўқнашувар содир бўлаётгани хабар қилинган.

Ушбу кескинликнинг оқибатлари кўп қиррали Хавфсизлик нуқтаи назаридан бу можаролар терроризмнинг тарқалиши хавфини оширди. Таҳрики Толибони Покистон- TTP бу имкониятлардан фойдаланиб, Покистонга яна ҳужумлар уюштирди ва ҳатто чегара постларини ҳам эгаллаб олди. Ҳисоботлар шуни  кўрсатади. 2025 йилда Покистонда 10 дан ортиқ портлаш содир бўлган ва Покистоннинг иқтисодий ўсиши 2,6 фоизгача пасайган. Бошқа томондан, Покистонда миллионлаб афғонистонлик қочқинлар бор ва улар чиқариб юборилса, Афғонистон гуманитар инқирозга юз тутади. Чегаранинг ёпилиши юк ташувчи юк машиналарини тўхтатди ва ҳар икки томондан тинч аҳолига таъсир кўрсатди.

Геосиёсий нуқтаи назардан инқироз минтақавий муносабатларни мураккаблаштирди. Ҳиндистон Толибон билан яқинроқ алоқаларни  ўрнатди ва Толибон ТИВ раҳбари Амир Хон Мутаққий октябр ойида Ҳиндистонга ташриф буюрди, бу Покистонни хавотирга солмоқда. Айни пайтда Эрон Ислом республикаси ҳар икки давлатнинг ҳудудий  яхлитлиги ва миллий суверенитетини  ўзаро ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлайди. Умумий қўшни сифатида Эрон низоларни мулоқот орқали ва чет эл аралашувсиз ҳал этиш минтақа барқарорлигининг калити деб ҳисоблайди.  Бундай ёндашув кескинликни камайтиришга ёрдам бериши мумкин, чунки ҳар қандай кескинлашув Жанубий Осиёда янада кенгроқ беқарорликка олиб келиши мумкин. Жумладан, иммиграциясининг кучайиши, савдонинг узилиши ва Эррн чегарарига ҳам таъсир қиладиган террор таҳдидлари.

Охир-оқибат, Дюранд чизиғи ва терроризмни назорат қилиш каби масалаларга фундаметал ечими топилмаса, бу кескинликлар давом этади ва уларнинг оқибатлари нафақат икки давлатга, балки бутун минтақкасига таъсир қилади. Ушбу инқироз кенг кўламли урушга айланиб кетишининг олдини олиш учун  шошилинч музокаралар ва халқаро воситачилик муҳим аҳамияга эга.