Қирғизистон пойтахти дунёнинг ҳавоси ифлосланган шаҳарлари рўйхатига киритилди
(last modified Mon, 23 Jan 2023 08:33:35 GMT )
Январ 23, 2023 13:33 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон пойтахти дунёнинг ҳавоси ифлосланган шаҳарлари рўйхатига киритилди
    Қирғизистон пойтахти дунёнинг ҳавоси ифлосланган шаҳарлари рўйхатига киритилди

Дунёдаги ҳаво сифати бўйича халқаро рейтинг Бишкекни энг ифлосланган шаҳарлар рўйхатига киритди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон пойтахти бир неча кун кетма-кет дунёнинг ифлосланган шаҳалари рўйхатидан жой олган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, дунёда ҳаво вазияти бўйича халқаро рейтинг интернет сайти Бишкек ҳавосидаги PM2,5 майда зарралари консентарияси ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган ўртача ҳаво сифати даражасидан 45,6 баравар юқоридир.

Бишкекдаги ҳаво сифати жуда зарарли деб баҳоланган. Экспертлар эса одамларга ташқарига чиқмасликни, дераза ва эшикларини ёпиши, очиқ ҳавода ниқобларан фойдаланишни тавсия қилишмоқда.

Ёрлиқ