Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари икки томонлама учрашув ўтказдилар
-
Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари икки томонлама учрашув ўтказдилар
Оломаотадаги Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – президент администрацияси раҳбари Адилбек Касималиевнинг учрашуви бўли. ўтди.
Спутник сайтининг хаар қилишича, учрашув Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Олмаотага ташрифи доирасида амалга оширилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик ришталари ва яхши қўшничиликка асосланган кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани, муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Давлатлар раҳбарлари — Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров икки мамлакат ҳукуматлари зиммасига ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган. Учрашувда мазкур вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган келишувларни изчил рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилди.