Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sun, 26 Jan 2025 10:41:26 GMT )
Январ 26, 2025 15:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди
    Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Мирзиёев ва Жапаров долзарб масалалар, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишди.

Ўзбекистон презиенти матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Хабарга кўра."25 январь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.  Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти билан норасмий учрашув ўтказди

Мирзиёев ва Жапаров Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишди.

Қирғизистон президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.