Қизил Хоч ташкилоти Афғонистондаги миллионлаб одамларнинг аҳволи оғирлигидан огоҳлантирмоқда
(last modified Fri, 03 Feb 2023 10:19:51 GMT )
феврал 03, 2023 15:19 Asia/Tashkent
  • Қизил Хоч ташкилоти Афғонистондаги миллионлаб одамларнинг аҳволи оғирлигидан огоҳлантирмоқда
    Қизил Хоч ташкилоти Афғонистондаги миллионлаб одамларнинг аҳволи оғирлигидан огоҳлантирмоқда

Қизил Хоч ташкилоти Афғонистондаги музлаш миллионлаб инсонлар ҳаётини хавф остига қўйгани ва вазият ёмонлашмаслиги учун кўпроқ инсонпарварлик ёрдами зарурлигини таъкидлади.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Афғонистондаги “жуда совуқ” об-ҳаво миллионлаб инсонлар ҳаётини хавф остига қўяётганини эълон қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, бу йилги совуқ қишда оилаларнинг уйларини иситиш имконияти иқтисодий қийинчиликлар туфайли сезиларли даражада камайди.

Халқаро қизил хоч қўмитаси ўзининг Тwиттеръдаги саҳифасида вазиятнинг янада ёмонлашувига йўл қўймаслик учун кўпроқ инсонпарварлик ёрдами зарурлигини билдирди.

Афғонистондаги Қизил Хоч қўмитаси раҳбари Алви Филлион ҳам твиттерда ёздики, қишда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, иқтисодий қийинчиликлар кучайгани сабабли миллионлаб афғонлар иккита танлов олдида турибди: ё озиқ-овқат тайёрлаш ёки иситиш ёнилғиси. 

У айтди: "Биз уларнинг аҳволига (муҳтожларга) кўз юма олмаймиз ва биз уларнинг эҳтиёжларига жавоб беришда давом этамиз".

Айтилишича, айни пайтда Афғонистонда 28 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож.