Имомали Раҳмон Эрон Ислом Инқилоби ғалабаси билан табрик мактуби йўллади
(last modified Fri, 10 Feb 2023 11:34:06 GMT )
феврал 10, 2023 16:34 Asia/Tashkent
  • Имомали Раҳмон Эрон Ислом Инқилоби ғалабаси билан табрик мактуби йўллади
    Имомали Раҳмон Эрон Ислом Инқилоби ғалабаси билан табрик мактуби йўллади

Тожикистон президенти эронлик ҳамкасбига йўллаган мактубида Исллм Инқилоби ғалабаси йиллиги билан табриклади.

Эслатиб ўтамиз эртага шанба куни ҳижрий-шамсий 1401 йил  22-баҳман куни милодий ҳисоб билан  2023-йил 11 февралга Эрон Ислом Инқилоби ғалабасининг  44-йилилига тўғри келади.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон эронлик ҳамкасби Сайид Иброҳим Раисий номига йўлаган табрик мактубида Ислом Инқилоби ғалабасининг йиллиги муносабати билан табриклаб, сизни ва барча дўст мамлакатимиз халқини Эрон Ислом республикасининг миллий айрим муносабати билан чин дилдан табриклайман деб изоҳлади.

Имомали Раҳмон шунингдек Тожикистон ва Эрон мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва турли соҳалардаги ҳамкорлик самарали равишда кенгайганлиги ва янада конструктив ва янги кўринишлар топгани мамнуният манбаидир деб таъкидлади.

Тожикистон президенти бундан кейин Эрон билан ҳар томонлама муносбаталарни мустаҳкамлаш  ва ривожлантиришни ўз мамлакати ташқи сиёсатиниг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида атаб, биз Эрон билан муносабатларимизни келгусида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз ва унинг имкон қадар ўсиши ва ривожланишини истаймиз деб эълон қилди.

Раҳмон ўз сўзларида, сўнгги йилларда олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган томонлар келишувларининг ҳаётига изчил татбиқ этилиши ммлакатларимиз ўртасидаги яхши муносабатлар даражаси ва сифатини оширишда самарали ва жиддий аҳамият касб этди деб қайд этди.

Тожикистон президенти ўз мурожжати якунида, Худованд даргоҳидан сизга соғлиқ-саломатлик саодат ва тобора ортиб бораётган ғалабалар, дўст Эрон халқига эса тинчлик-осойишталик, барқарорлик ва тобора ортиб бораётган тараққиётни ато этишини тиламайман деб қўшимча айтди.