Қозоғистонда Маказий Осиёнинг биринчи парламентлараро форуми бўлиб ўтмоқда
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форуми бўлиб ўтди.
Бу мажлисни Қозоғистон Республикаси сенати раиси Молан Ҳошимбоев очиб берди, сўнгра Марказий Осиё мамлакатлари парламентларининг боқша раҳбарлари сўзладилар.
Марказий Осиё давлатларининг парламент вакиллари Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, умумий тарихий-маданий меросга асосланган маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларни муҳокама қилдилар.
Бу мажлис натижасида Туркистон баёноти тасдиқланди.
Бу ҳужжат иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва Марказий Осиёнинг ягона маданий-тарихий макони шаклантириш мақсадида парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларни акс эттиради.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида ўтказилаётган Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форумида иштирок этаяпти