Алмазбек Атамбаев колониядан озод қилинди
(last modified Wed, 15 Feb 2023 05:51:28 GMT )
феврал 15, 2023 10:51 Asia/Tashkent
  • Алмазбек Атамбаев клониядан озод қилинди
    Алмазбек Атамбаев клониядан озод қилинди

Алмазбек Атамбаев 14 февраль куни Молдовановка қишлоғидаги 27-колониядан озод қилинди

Бир кун аввал Қирғизистон Олий суди судялар коллегияси «криминал авторитет» Азиз Батукаев иши доирасида янги ҳолатлар аниқлангани сабабли Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди.

Эндиликда жиноий иш яна Бишкекнинг Первомайский туман судида кўриб чиқилади.

«Менга қарши барча жиноий ишлар уйдирма ва оқ ип билан тўқилган», деди Алмазбек Атамбаев журналистларга.

Алмазбек Атамбоев Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаралар масаласини ҳал қилишда расмийларнинг ҳаракатларини юқори баҳолади.

Алмазбек Атамбоев Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегараларни делимитация қилиш бўйича келишувга изоҳ берди. У бу қарорни тарихий деб атади.

“Чегара ҳақидаги қарор тарихий аҳамиятга эга. Албатта, қўшнимиз ҳозир Шавкат Мирзиёев бўлгани яхши. Мен унинг Қирғизистонга муносабатини биламан, буни қадрлаш керак”, - дейди Атамбоев.