феврал 21, 2023 13:01 Asia/Tashkent
  • Афғонистон учун 3 миллиард долларлик ёрдам сўралмоқда
    Афғонистон учун 3 миллиард долларлик ёрдам сўралмоқда

БМТнинг ёрдамчи органи Афғонистонга 3 миллиард доллар ёрдам сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТнинг гуманитар масалаларни мувфиқлаштириш бошқармаси  (OCHA) кеча ўз твитида 2023 йилда Афғонистонда гуманитар ёрдамга муҳтож 21 миллион  200 минг кишига ёрдам кўрсатиш учун 3 миллиард доллар кераклигини эълон қилди.

БМТ назорати остида фаолият юритувчи бу ташкилт Афғонистондаги муҳтожлар даромад даражаси пастлиги ва озиқ-овқат нархи юқори бўлгани учун зарурий нарсаларни сотиб олишга қурби етмаслигини қўшимча қилди.

Яқинда Бутунжаҳон Қизил Хоч ташкилоти Афғонистоннинг  40 миллионлик аҳолисининг яримидан кўпи шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтожлигини эълон қилди.

Афғонистон оғир иқтисодий инқирозга юз тушмоқ ва Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин  (2020-йил августида) АҚШнинг мамлакатга қарши санкцияларни кучайтириши афғонларнинг яшашини қийнлаштирди.

Халқаро ташкилотларининг огоҳлантиришларига қарамай, АҚШ Афғонистон Марказий банкининг блокланган миллиардлаб долларларини қайтаришдан доим бош тортмоқда.

Ёрлиқ