Хитой ва Тожикистон чегарасида 7,3 балли кучли зилзила содир бўлди
Бугун эрталаб Хитойнинг шимоли ғарбий чегараси ва Тожикистон шарқида кучли зилзила кузатилди.
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази (EMSC) Rixter шкаласи бўйича 7,3 магнитудали зилзила эпицентри Тожикистон шарқидаги Мурғоб туманидан 59 километр ғарбда , Хитой чегараси яқинида жойлашгани маълум қилинди.
Хитой давлат делегацияси (CCTV) зилзила Хитойнинг Шинжон вилояти ва Тожикистон чегараси яқинида эрталаб соат 8:37 (GMT 00:37) да содир бўлганини хабар қилди.
Зилзила ердан 10 km чуқурликда содир бўлган ва унинг маркази Хитой билан энг яқин чегарадан 82 километр узоқликда бўлган ва Шинжон вилоятиниг ҳарбий қисмидаги Кашғар ва Артузда кучли сезилган.
Маълумотлара биноан, дастлабки зилзиладан тахминан 20 дақиқа ўтгач Рихтер шкаласи бўйича 5 магнитудали зилзила юз берди.
Бу зилзилада мумкин бўлган зарарлар ҳақида хабар тарқатилмаган.
Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудида сезилди.