Қозоғистон давлати МАГАТЭ билан атом энергиясини ривожлантирши бўйича ҳамкорлик қилади
Халқаро атом энергияси бўйича халқаро агентлик экспертлари Қозоғистонда атом энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида иш бошлади.
Бу заминда Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев бундан олдин Қозоғистон атом электр станциясини қурилиши учун майдон ҳақида қараор қабул қилганини айтган эди.
Қозоғистон энергетика вазири Булат Акчулаков ҳам бу мамлакатда атом электр станциясини қуриш бўйича чора-тадбирлар деярли беш йил давом этади ва бу лойиҳани амалга ошириш олти йил давом этади ва ниҳоят бу режалардан 2035 йилда фойдаланиши мумкин деб айтди.
Эрон телерадиокомпанияси ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича келаси йилнинг 3 мартига қадар МАГАТЭ вакиллари Қозоғистон вазирлик ва идоралари вакиллари билан биргаликда бу мамлакатнинг атом энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришга жумладан биринчи атом электр станциясини қуриш билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни муҳокама қилади.
Халқаро атом энергияси бўйича агентлик экспертлари бу миссиянинг мақсади халқаро экспертлар билан тажриба алмашиш орқали Қозоғистонни кенг қамровли ҳисобот ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлаш эканини таъкидладилар.