БМТ толибондан қизларни таьлимдан чеклашни тўхтатишни сўради
БМТ бош котиби муовини ўқувчи қизларни таьлимдан чеклашни тугатишни сўради.
Толибон қудратга келганидан сўнг, қизларга олтинчи синфдан юқорисини тақиқлаб қўйди. Бу гуруҳ бир қанча вақт олдин, қизларни таьлимни давом эттиришига тўсқинлик қилишга қарор қилди. Ушбу қарор кўплаб ички ва ташқи муносабатларга олиб келди. Толибон хозиргача бир неча бор университетларни ислоҳ қилиб, қизлар учун очишга ваьда берган. Бироқ бу ваьдалар бажарилмади ва қизларни таьлидан чеклашни тўхтатиш бўйича талаблар давом этмоқда.
Шафқна агентлиги хабарига кўра, БМТ Бош котиби ўринбосари Амина Муҳаммад Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фавқулодда вазиятлар ва инқирозли вазиятларда таьлим бўйича глобал жамғармаси томонидан эьлон қилинган мурожаатида шундай дея аниқлик киритди: Афғонистондаги Толибон 500 кундан ортиқ вақт давомида қизларнинг олтинчи синфдан юқори таьлим олиш ҳуқуқидан инкор қилмоқда.
Муҳаммад афғон қизларининг таьлимга бўлган эҳтиёжлари ва ҳуқуқларини ҳал қилиш учун халқаро ҳамжамиятнинг саьй-ҳаракатлари ва бирлигига чақирди ва қўшимча қилди:Бу қизлар билан бирдам бўлишимиз ва уларнинг овозини кучайтиришимиз керак.
Мурожаатининг яна бир қисмида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари озиқ-овқат ва соғлиқни сақлаш учун ёрдам жўнатиш ва афғонларга таьлим олишда ёрдам беришни давом эттириш учун молиялаштиришни давом эттиришга урғу берди.
Афғонистондаги оғир хавфсизлик вазиятига қарамай, афғон қизлари ўз ҳуқуқларини олишга ҳаракат қилмоқда. Куни кеча талаба қизлар очиқ мактуб чоп этиб, эркак талабалардан янги ўқув йилида ўз синфдошлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун университетларни бойкот қилишни сўради.
Толибон буйруғига кўра, бугун душанба Афғонистонда янги ўқув йилининг бошланиши кунидир.