Тожикистон минтақа жаҳон миқёсида тинчлик ва бароқарорликни тиклашга ҳаракат қилмоқда
-
Тожикистон президенти бу мамлакатни минтақа ва дунёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга ҳаракат
Тожикистон президенти бу мамлакатни минтақа ва дунёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Тожикистонда Конституция куни муносабатида бу мамлакат президенти Имомали Раҳмон сўзлаган нутқида, Тожикистон давлати мазкур қонун асосида ҳардоим тинчликсеварлик ва дўстликка асосланган сиёсатни олиб бормоқда деб қўшимча қилди.
Имомали Раҳмон шунингдек дунёнинг ҳозирги бўҳронлари ва мураккаб вазият тўғрисида огоҳлантириб, конституция принсипларига ҳар бир фуқарони риоя қилиши билан ижтимоий адолат заминларини кучайтириш мумкинлигини баён этди.
Тожикистон президенти шунингдек ўтган май ойида Тожикистон конституциясига ислоҳот киритиш учун ўтказилган референдумга ишора қилар экан, ушбу референдум натижалари ҳам фуқароларни сиёсий билимини ошгани, маданиятини мустаҳкамлангани ва уларни масъулиятли эканлигини яққол намоён этди деб айтди.