Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажми яна ошди
Ўтган 2022-йил Эрон Ислом республикаси ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 20 фоизга ўсди.
ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Эроннинг Қозоғистондаги Олмаота шаҳридаги Бош консули Муҳсин Фағоний Олмаота Савдо-саноат палатаси раиси Овуз Тимбетов билан мулоқотида, Қозоғистонн Республикаси ва Эрон Ислом республикаси ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022-йилда олдинги 2021-йилига нисбатан 20 фоизга ошиб, 440 миллион доллардан 528 миллион долларга етди деб изоҳлади.
Фағонинй шунингдек 2022-йилда Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги товра айирбошлаш олдинги 2021-йилга нисбатан 20 фоизга ошиб, 440 миллион доллардан 528 миллион долларга етди. Шунингдек Эрон ва Олмаота шаҳри ўртасидаги савдо алоқалари 2 баробардан зиёд ошиб, 155 миллион долларга етди деб қўшимча қилди.
Олмаота Савдо-саноат палатаси раиси Тимбетов ҳам икки томонлама ҳамкорликларини ошиши ва бу шаҳардаги Эрон Ислом Республикаси Бош консуллиги ташаббуси билан ўтган йили 6 раунд ишбилармонлик учрашувларни ўтказилганидан мамнунлигини билдириб, Эрон ва Қозоғистон стратегик ҳамкор бўлиб Қозоғистон давлати темир йўл ва Туркманистон ва Эрон йўналишидан Форс Кўрфазига чиқиши мумкин деб таъкидлади.
Қозоғистоннинг Олмаота савдо-саноат палатаси бош директони 2014 йилгача икки томон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарйиб 1 миллиард долларни ташкил этган; мақсадимиз эса Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга етказишдир деб маълу қилди.