Афғонистон журналистлар учун хавфли мамлакат бўлиб қолмоқда
Ироқ ва Сурия давлатларидан кейиин Афғонистон журналитслар учун энг хавфли давлати эканлигини маълум қилинди.
Чегара билмас мухбирлар сўнгги ҳисоботида ўтган 20 йил ичида дунёда 1660 га яқин журналист ҳалок бўлган ва улар орасида Афғонистон ҳамон Ироқ ва Суриядан кейин ОАВ вакиллари учун энг хавфли давлат сифатида келтирилган.
Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, " Чегара билмас мухбирлар" ташлкилотининг янги ҳисоботида келтирилишича, сўнгги йиригма йил ичида 1657 журналист тўғридан-тўғри қотиллик ёки буюртма қотилликлар, ҳужумлар ёки уруш зоналарида тўқнашувлар натижасида ҳалок бўлган.
Бу ташкилотга кўра, сўнгги йигирма йил ичида мрс раившда 300 ва 280 та журналистлар ўлими қайд этилган Ироқ ва Суриядан кейин журналистлар учун энг хавфли давлатлар рўйхатида Афғонистон, Яман, Фаластин ҳудуди ва Сомали бор.
" Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг дунёнинг тури минтақаларида журналистлар ўлими ҳақилаги ҳисоботи ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистон шимолидаги Балх вилояти маркази Мазори Шарифдаги ОВО ахборот агентлиги офисига уюштирган ҳужуми натижасида 3 журналистни ҳалок бўлгани ва 16 нафарни жароҳатлангани пайтида эълон қилинган.