Қириғизистон ҳукумати ИШИД террорчи гуруҳининг эҳтимолий таҳдидидан хавотирга тушган
Қирғизистон Хавсфсизлик кеншаши котиби ўз нутқида ИШИД террорчи гурухи Афғонистонга қўшни давлатларга қарши агрессив стратегиясини амалга ошираётганини иддао қидди.
ИРНА ахборот агентлигининг Марказий Осиё ОАВларига таяниб хабар қилишича, Қирғизистон хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманкулов Исломободда бўлиб ўтган хавфсизлик музокаралар йиғилишида, ИШИД террорчи гуруҳининг ва агрессив ва ҳужум стратегшиясини Эрон, Хитой, Россия ва Марказий Осий республикаларини нишонга толган деб қўшимча қилди.
У ўз сўзларида ИШИД террорчи гуруҳи Толибон ҳаракатининг сиёсий муваффақиятсизлигидан фойдаланиб ўзини турли этник гуруҳлар ва оддий одамларга Афғонистондаги ҳокимиятга муқобил сифаитда таништиришга уринмоқда деб таъкидлади
Марат Иманкулов шунингдек, Марказий Осиё республикасини Афғонистондан террорчи гуруҳларнинг бу давлатларга кириб келишидан хавотирланиши янги ҳодиса эмас аммо бу хавотир 2021-йил агустида Толибон ҳукмронлиги билан янада кучайди деб қўшимча қилди.
Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманкулов асли Марказий Осиё ва Хитойдан бўлган экстремистик гуруҳларнинг фаоллашишини ўсииши ва кенгайишига тўхталиб бу гуруҳлар Афғонистонда ўз мафкурларини ёйишган деб аниқлик киритди.