май 27, 2023 10:50 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ҳукумати Эрон портларига сармоя киритишни қўллаб-қувватламоқда
    Қозоғистон ҳукумати Эрон портларига сармоя киритишни қўллаб-қувватламоқда

Қозоғистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзоларининг Эрон портларига киритган сармоясини бу иттифоқни ривожлантириш омилидир деб маълум қилди.

"Эслатиб ўтаимз, Шимол-жануб" коридори  2000- йилда Ҳиндистон, Эрон ва Россия 3 давлат келишувидан кейин бошланган йирик транспорт лойиҳасидир.

Бу лойиҳа Европа давлатлари, Скандинавия ва Россия ўртасида Форс Кўрфази, Ҳинд океани ва Жанубий-шарқий Осиё учун муҳим бир кўприк ҳисобланади.

Қозоғистон президенти Жомарт Токаев  Евроосиё олий иқтисодий кенгаши йиғилишида " Шимол-жануб" ва " Транс каспий" йўлакларининг аҳамиятига тўхталиб, бу иттифоқ аъзоларини Эрон ва  Туркманистон  портларида денгиз ва қуруқлик инфратузилмасини яратиш учун қўшма сармоя киртишини аъзо мамлакталар экспорт географияси ва уларнинг логистика имкониятларини ривожлантириш омили сифатида баҳолади.

Транскаспий йўлаги Қозоғистонни Каспий денгизи орқали Озарбойжон республикаси ва Грузия билан  шу икки давлат орқали эса Туркия ва Европа Иттифоқи билан боғлайди.

Қозоғистон президенти шунингдек Россиянинг Хитой, Ҳиндистон , Эрон ва Ғарбий ва Жанубий шарқий Осиёнинг бошқа минтақаларига йўлда йўлаклар яратиш қарорини олқишлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи Европа, Осиё ва дунёнинг шимол ва жанубини боғлашга ишонч билдирди.

Ёрлиқ